Трамп ақлий қобилиятини тестдан ўтказди

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп кеча, 29 февраль куни ақлий қобилият тестидан ўтди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Мен иккита тестдан ўтдим, иккаласи ҳам муваффақиятли кечди”, деб ёзган Трамп.

АҚШнинг собиқ раҳбари бу тестдан амалдаги Президент Жо Байденни ҳам ўтиши кераклигини урғулаган. 

"Жо Байден ақлий қобилият тестини топшириши керак. Эҳтимол, шу йўл билан у нима учун бундай нотўғри қарорлар қабул қилаётганини тушунишимиз мумкин", дейди Трамп.

Унинг иддаосича, тест натижаларидан сўнг Байденнинг нақадар нотўғри қарорлари борлигини билса бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Президент Байденнинг қандай касалликлар билан оғригани ҳақидаги шифокор ҳисоботини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп тест Жо Байден ақлий қобилият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг