Трамп Ҳиндистонга 25 фоизлик бож жорий қилди

Олам

image

Қўшма Штатлар Ҳиндистонга 1 августдан кучга кирадиган 25 фоизлик божлар жорий қилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 30 июль куни ўзига тегишли Truth Social'да хабарни жойлаштирди.

Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга қарамай, АҚШ “жуда юқори тарифлар, дунёдаги энг юқори тарифлар”, шунингдек, “қаттиқ ва ёмон пул бўлмаган тўсиқлар” туфайли Ҳиндистон билан “нисбатан кам” савдо қилмоқда.

Трамп Ҳиндистон “ҳар доим ўзининг ҳарбий техникасининг кўп қисмини Россиядан сотиб олгани”, шунингдек, “Хитой билан бирга Россия энергия ресурсларининг энг йирик харидори” эканига эътибор қаратди.

“Шу муносабат билан Ҳиндистон 1 августдан бошлаб 25 фоизлик тариф ва юқоридаги учун жарима тўлайди”, деб ёзди АҚШ Президенти.

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни АҚШ Евроиттифоқ билан савдо битими тузганди. Унга кўра, Евроиттифоқ АҚШдан 750 миллиард долларлик энергия ресурсларини харид қилишга ва АҚШ иқтисодиётига яна 600 миллиард доллар сармоя киритишга рози бўлган. Шунингдек, Брюссель “жуда катта миқдорда” ҳарбий техника харид қилади. Келишув доирасида АҚШ Евроиттифоқдан келадиган импортнинг катта қисмига, жумладан, автомобилларга 15 фоизлик бож жорий қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг