Трабзонда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
Жамият
−
10 Сентябрь
1764Кеча, 9 сентябрь куни Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси расман очилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.
Қайд этилишича, фахрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисида жойлашган.
“Бурса, Адана, Анталиядан кейин ва навбатдаги тўртинчиси Трабзон шаҳрида очилган фахрий консулхона Туркия ва Ўзбекистон алоқаларида алоҳида ўрин тутади”, дейилади хабарда.
Фахрий консуллик – бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхонадир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири – Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилганди.
LiveБарчаси