Словакия ҳам Санкт-Петербургдаги бош консулхонасини ёпмоқда
Олам
−
05 Декабрь
2487Словакия Республикасининг Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси 2024 йилнинг 31 декабрдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда консулхона расмий сайтида эълон қилинди.
“Словакия Республикасининг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси Словакия Республикаси ҳукуматининг қарорига (2024 йил 28 августдаги Словакия Республикаси ҳукуматининг 521-сонли қарори, Э.4-бандига мувофиқ) биноан, ўз фаолиятини 2024 йил 31 декабрдан бошлаб тўхтатишини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, бош консулхона Россия фуқароларига хизмат кўрсатишни тўхтатади. Эндиликда россияликлар виза олиш, яшаш учун рухсатномалар ёки имзоларни тасдиқлаш, таржималар, фотонусхалар ва ҳужжатларнинг нусхаларини тасдиқлаш учун Словакия Республикасининг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Польшанинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасининг уч нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилиб, 2025 йил 10 январдан бошлаб ушбу консулхона ёпилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси