Тожикистондан қарийб 50 кг “опий” олиб кирган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июнь 3592 1 дақиқа
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро 49 кг 599 гр “опий” моддасини ўзининг бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Терговга қадар текширув давомида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддасининг (Контрабанда) 2-қисми ва 273-моддасининг (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондан Ўзбекистонга 16 килограмм гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Live
Барчаси