Тожикистондаги шифохоналарда COVID-19 га чалинган беморлар қолмади – ССВ
Олам 02 Январь 12:29
3253
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозода мамлакатдаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморлар қолмаганини эълон қилди. Бу ҳақда “Asia plus” хабар берди.
Таъкидланишича, ўтган йилнинг 31 декабрь ва янги йилнинг 1 январь кунлари Тожикистонда COVID-19 билан касалланиш бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Унинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай оптимистик сценарий бўйича кетиши учун пандемияни бошқаришга эришиш керак.
“Арча ва корпоратив тадбирлар бекор қилинди, жамоат транспортлари, мунтазам авиақатновлар тўхтатилди. Таълим ва маданият муассасаларида эҳтиёт чоралари кучайтирилди”, деб қўшимча қилган вазир.
Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат ишчи гуруҳлари аҳолини шахсий ва жамоат гигиенасига амал қилишга чақириб келяпти.