Тожикистондаги бозорда газ баллони портлаб кетди (видео)

Олам

image

Тожикистон жанубида жойлашган Хатлон вилоятидаги бозорда газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 20 май куни содир бўлган. Вилоятнинг Пянж туманида жойлашган бозордаги умумий овқатланиш шохобчасида газ баллони портлаб кетиши оқибатида 28 киши жабрланган.

“Хатлон вилояти Пянж тумани марказий бозорида газ баллонининг портлаши оқибатида 28 киши тан жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилди”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, жароҳатланганларнинг саккиз нафари оғир аҳволда бўлиб, реанимацияга жойлаштирилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги портлаш сабаби сифатида баллонни суюлтирилган газ билан тўлдиришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор Тожикистон портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг