Тожикистонда юк поезди рельсдан чиқиб, ёниб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 15 декабрь куни Тожикистоннинг Яван туманида ёнилғи ташийдиган юк поезди рельсдан чиқиб, ёниб кетди. Фавқулодда ҳодиса Даҳана қишлоғи яқинида содир бўлган. Бу ҳақда “Тожикистон темир йўллари” давлат корхонасига таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.

Темирйўл мутахассисларининг маълумотларига кўра, ҳодисага сабаб ер силкиниши бўлган – тупроқ сирпаниши темирйўлни шикастлаган. Оқибатда поезд рельсдан чиқиб кетган ва ағдарилиб, ёнган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Воқеа жойига корхона раҳбарияти ва махсус ишчи гуруҳ етиб борган. Улар содир бўлган вазиятни ва темирйўл инфратузилмасига етказилган зарарни аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида йўловчи ва юк поездлари тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлганди, 20 киши жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон юк поезди Яван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг