Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди

Жамият

image

Бугун, 29 июнь куни содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Сурхондарё вилоятининг бир қанча туманларида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, ер силкиниши Тошкент вақти билан 09:58 да Тожикистонда қайд этилган. Зилзила 5,1 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 139 км чуқурликда жойлашган. Зилзила координатлари 37,35 градус шимолий кенглик, 71,52 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 478 км жанубий-шарқда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сўх туманида – 2 балл, 301 км.
  • Узун туманида – 2 балл, 307 км.
  • Фарғона туманида – 2 балл, 328 км.
  • Қувасой шаҳрида – 2 балл, 329 км.
  • Шўрчи туманида – 2 балл, 329 км.
  • Риштон туманида – 2 балл, 336 км.
  • Ўзбекистон туманида – 2 балл, 337 км.
  • Фарғона шаҳрида –2 балл, 338 км.
  • Денов туманида – 2 балл, 342 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг