Тожикистонда бир кунда тўққизинчи зилзила содир бўлди
Олам
−
23 Февраль 2023 63986 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Тожикистонда 5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Мазкур зилзила Тошкент вақти билан соат 16:24 да содир бўлган. Зилзила координаталари 38,2 даража шимолий кенглик, 73 даража шарқий узунлик.
Бу сафарги ер силкинишининг магнитудаси 5 балл бўлган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 470 км жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Хусусан, Фарғона ва Андижон вилоятида 2 балл қайд этилган.
Маълумот учун, бир кунда мамлакатда тўққиз маротаба зилзила рўй берди.
Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18, 11:50 ва 13:00 да – саккиз маротаба 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди. Шунингдек, юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам сезилган. Тожикистонда дастлаб содир бўлган зилзила магнитудаси турли манбааларда ҳар хил берилмоқда.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь