Тожикистонда 8 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс бир умрга қамалди
Олам
−
19 Октябрь 2021
20207Тожикистон пойтахти Душанбеда 8 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс бир умрга қамалди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 3 июль куни содир бўлган. Таъкидланишича, қиз йўқолиб қолган ва дарҳол ижтимоий тармоқларда бу ҳақда хабарлар тарқалган.
Жорий йилнинг 4 июль куни эса йўқолган қизнинг холаси жияни ўлик ҳолда топилганини, бироқ аниқ маълумот бера олмаслигини, чунки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов олиб бораётганини айтган.
Айтилишича, қизни охирги марта қариндошлари ҳожатхонага кетаётганида кўришган ва у қайтиб келмаган. Эртаси куни эса қизнинг жасади бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.
Қотилликни 30 ёшли Раҳматилла Гадоев содир этгани аниқланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан 3 ой ўтгач жиноятчига нисбатан суд ҳукми ўқилган. Тожикистон Жиноят кодексининг 138-моддаси (вояга етмаган шахсни зўрлаш) ва 104-моддасини (қотиллик) қўллаб, жиноятчига бир умр озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.