Тожикистонда 6 нафар ўзбекистонлик 65 кг наркотик билан ушланди
Олам
−
14 июл 3374 1 дақиқа
2026 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишида гумонланиб 28 нафар хориж фуқароси қўлга олинди. Шулардан 6 нафари ўзбекистонлик. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, қўлга олинган хорижликлардан 694 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (ўшанда 147 кг мусодара қилинган эди) анча юқори. Қўлга олинганларнинг аксарият қисмини Афғонистон фуқаролари (18 нафар) ташкил этган ва улардан 601 кг наркотик модда олинган.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси (65 кг наркотик мусодара қилинган), Қозоғистоннинг 1 нафар фуқароси (10 кг), Қирғизистоннинг 2 нафар фуқароси (5 кг), шунингдек, Украинанинг 1 нафар фуқароси (11 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган) қўлга олинган.
Агентлик трансмиллий наркотрафикка қарши кураш республика ҳуқуқ-тарғибот органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки нафар Ўзбекистон фуқароси Таиланддаги Пукет халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан юклари ичига яширилган 26 килограммдан ортиқ каннабис билан ушланган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август