Тожикистон ҳам туркияликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Олам

image

Жорий йилнинг 5 апрель куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тожикистонликларнинг визасиз режими бўйича янги фармонни эълон қилгани ортидан Тожикистон бугун Туркия фуқаролари учун ҳам визасиз режимни бекор қилди. Бу ҳақда "Ховар" агентлиги маълум қилди. 

"Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2024 йил 28 мартдаги қарорига кўра, жорий йилнинг 20 апрелидан эътиборан Туркиянинг хорижий умумий фуқаролик паспорти эгаларига виза тизими қўлланилади”, дейилган хабарда.

Шунингдек, Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визаларини олиш учун мамлакатнинг хориждаги элчихонаси ва  консулликларига мурожаат қилиши мумкинлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон туркияликлар учун виза тартибини жорий қилмоқчи экани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Туркия Тожикистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг