Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди
Олам
−
06 апрел 2024 8954 1 дақиқа
Туркия доимий хорижий паспортга эга Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг шу ҳақдаги тегишли фармони ҳукуматнинг расмий газетаси “Resmi gazete”да чоп этилди.
“Тожикистоннинг оддий чет эл паспортига эга бўлган фуқаролари учун Туркияга саёҳат қилишда визасиз режимни бекор қилишга қарор қилинди”, дейилади ҳужжатда.
Билдирилишича, мазкур чора “Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида”ги қонун асосида қабул қилинган. Бундай чора кўрилишига нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Қарор газетада эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – за правду”) партияси раиси, Давлат Думасидаги партия фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август