Тожикистон фуқаролари учун виза режими вақтинчалик чорадир – Туркия 

Олам

image

Туркияга боришни хоҳловчи Тожикистон фуқаролари учун виза режимининг жорий этилиши вақтинчалик чора ҳисобланади. Бу ҳақда кеча, 7 апрель куни Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

“Визаларни расмийлаштириш 2024 йил 20 апрелда бошланади. Шу кунгача Тожикистон фуқаролари Туркияга визасиз саёҳат қилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона Туркиядан транзит сифатида фойдаланадиган фуқаролар визасиз саёҳат қилиши мумкин эканини билдирган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотларга кўра, 2021 йилдан Тожикистон фуқаролари Туркияга визасиз киришлари ва у ерда оддий халқаро паспортдан фойдаланган ҳолда 30 кунгача, хизмат ва дипломатик йўллардан фойдаланган ҳолда 90 кунгача қолишлари мумкин эди. 

Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған фармони билан Туркия Тожикистон билан визасиз режимни бекор қилганди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг визасиз режим бекор қилингани ҳақидаги билдиришномасини олмаганини маълум қилди ва Туркия фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. Вазирлик фуқароларга Туркияга саёҳат қилиш учун “ҳужжатларни пухта тайёрлашни” ва учинчи давлатларга транзит учун бошқа йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Тожикистон виза режими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг