Тожик-қирғиз можароси: чегарада яна отишма бошланди

Олам

0:00
0:00
download

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар бошланди. Бу сафар Боткен вилояти, Лайлак тумани Янги-ер овул округидаги Арка қишлоғида отишма бўлаётгани айтилмоқда.

ОАВ хабарига кўра, отишма бир соатдирки тинмаяпти. Боткен вилояти ИИБ яраланганлар орасида милиция ходимлари ҳам борлигини маълум қилган.

Ижтимоий тармоқларда Тожикистон фуқаролари Лайлак туманини эгаллаб олгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ вилоят ИИБ бу маълумотни тасдиқламаган, аммо рад ҳам этмаган.

“Қишлоқ яқинидаги аҳоли қайтиб тоғларга қочяпти. Гранатамёт ёки миномётдан отишмоқда. Бизнинг қишлоқ кечадан бери тожик томони назоратида”, деган маҳаллий аҳоли вакили.

Отишма бўлаётганини қўшни қишлоқдагилар, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам тасдиқлаган. Аммо отишма қаердан бўлаётганини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти.

Қайд этилишича, кеча Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари ўт очишни тўхтатишга келишганига қарамай, Эски Оочу, Максат ва Арка қишлоқларида отишма давом этган. Маҳаллий аҳоли бир қанча уй ва АЁҚШлар ҳамда Қирғизистоннинг чегара назорат пункти ёқиб юборилганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Қирғизистон-Тожикистон отишма

Баҳолаганлар

993

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made