Тожик-қирғиз чегарасидаги можаро: ШҲТ томонларни муросага чақирди 

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) қирғиз-тожик чегарасида қурол қўлланилишини "номақбул" деб ҳисоблайди ва томонларни можарони ҳал қилишда муросага келишга чақиради. Бу ҳақда МАТТ баёнотида айтилган.  

“ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси қирғиз-тожик чегарасида кескинликнинг янги кучайишидан хавотир билдиради, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи қуролдан фойдаланишни номақбул деб ҳисоблайди”, дейилади баёнотда. 

МАТТ томонларни “чегара муаммоларининг барча спектрини фақат дипломатик воситалар орқали муросага келтириш бўйича икки томонлама масъулиятли ҳамкорликка” чақирган. 

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон унинг аъзолари ҳисобланади. ШҲТда кузатувчи давлатлар Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланкадир. 2021 йил сентябрида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш тартиби бошланган эди. МАТТ бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган. 

Маълумот ўрнида, кеча, 27 январь куни Қирғизистон чегара хизмати қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма бошлангани ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, Тожикистон томони гранатомёт ва миномётлардан фойдаланган. Можарога Қирғизистоннинг Исфана ва Боткен шаҳарларини боғловчи автомобиль йўлининг тожик ҳарбийлари томонидан тўсиб қўйилгани сабаб бўлган.

Тўқнашувлар бир неча соат давом этган. Бугун, 28 январь куни Тошкент вақти билан соат 02:00 атрофида икки давлат вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг сулҳга эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг