Toyota Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатди

Технология 5390
image

Бугун, 23 сентябрь куни Toyota корпорацияси Санкт-Петербургдаги заводида автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатганини расман эълон қилди. Шу билан бирга, компания россиялик ходимларини қайта ишга жойлаштириш, қайта тайёрлашда ёрдам беришга ваъда берди ва уларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. 

Компаниянинг таъкидлашича, Toyota сўнгги олти ой давомида воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борган ва агар вазият бунга ёрдам берса, Санкт-Петербургдаги корхона фаолиятини қайта тиклашга тайёр. 

“Аммо, олти ойдан кейин биз нормал фаолиятимизни тиклай олмадик ва келажакда буни амалга оширишимиз мумкин бўлган белгиларни кўрмадик”, дейилади Toyota баёнотида.  

Қайд этилишича, Россияда Toyota автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш қарори компания раҳбарияти учун осон бўлмаган. 

Toyota шунингдек,  чакана савдо тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг Toyota ва Lexus мижозларига хизмат кўрсатиш учун Москвадаги офисини тартибга солиш ва қайта қуриш зарурлигини таъкидлади. 
 
Маълумот учун, март ойида Toyota бутловчи қисмлар етказиб беришдаги узилишлар туфайли Санкт-Петербургдаги завод ишини тўхтатди. Санкт-Петербургдаги Toyota Motor заводи 2007 йилда очилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 2.9
t
×