“Товошув” довонида бензовоз ва иккита енгил машина ёниб кетди (видео)

Олам

image

Қирғизистоннинг “Товошув” довонида бензин ташувчи юк машинаси, Mercedes-Benz ва Honda русмли енгил машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Sputnik Кыргызстан” хабар берди.

Маълум қилинишича, Бишкек-Ўш йўналишидаги трассанинг “Товошув” довонидан ўтган қисмида бензовоз ва иккита енгил машина ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бензовоз, Mercedes-Benz ва Honda русумли енгил машиналар иштирокидаги ЙТҲдан кейин содир бўлган.

“Воқе жойида уч нафар қутқарувчи ва бир нафар ўт ўчирувчидан иборат экипаж ишлаган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳат олган бўлиб, ҳозирда улар Жайл тумани шифохонасида даволанмоқда. Ёнғин тўлиқ бартараф этилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда бир оиланинг 3 нафар аъзоси тириклайин ёниб кетган эди. Шунингдек, Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган Кўлоб шаҳрида юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Mercedes-Benz бензовоз Honda Товошув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг