Тожикистонда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган Кўлоб шаҳрида юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 6 август куни соат 19:30 да Кўлобнинг “Сомони” бозорида юк машинаси бир нечта автомобиллар билан тўқнашган, сўнгра яқинроқдаги уйга бориб урилган. Аниқланишича, ушбу ЙТҲга юк машинасининг тормоз тизими ишламай қолгани сабаб бўлган.

“Asia_Plus”га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манбанинг маълум қилишича, ҳодисада 10 киши ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг икки нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин қўйиб юборилган, қолганлари шифохонага ётқизилган. Улардан беш нафари ҳозир реанимацияда.

ТАСС агентлигидаги манбага кўра, ҳодисада 14 киши жароҳатланган.

Президент Имомали Раҳмон топшириғига кўра воқеа жойига Ички ишлар вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Хатлон вилояти раҳбари ва бошқа расмийлар етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида 7 та автомашина ва 3 та турар-жой биносига жиддий зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон йўл-транспорт ҳодисасид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made