Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди

Маълум қилинишича, бугун, 17 июль куни Туркистон вилояти ҳудудидан ўтган Экпинди–Сўзак автомобиль йўлида Nissan, Toyota Smary ва Volkswagen Grafter автомобиллари тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида мазкур транспорт воситаларида ёнғин юзага келган.

“Тўққиз киши воқеа жойида вафот этган. 13 киши шифохонага ётқизилди, икки киши эса ётишдан бош тортди”, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Nissan йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши оқибатида юзага келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан вилояти ИИБ раҳбарияти суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июль куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Chevrolet Cobalt автомобили Toyota Ipsum русумли автомашина билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлганди. Оқибатда икки машина ичида бўлган етти нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Икки киши Жилой вилоят шифохонасига етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон Туркистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made