“Тоттенхэм” Сон билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби сардори Сон Хён Мин жамоада яна бир мавсум қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “шпорлар” кореялик футболчи билан шартномани 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирди. 

Маълумот ўрнида, 32 ёшли вингер лондонликлар сафига 2015 йилда келиб қўшилган ва барча мусобақаларда 413 та ўйинда майдонга тушиб, 169 та гол 90 та ассист қайд этди. Кореялик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голга ассист амалга оширди. Сон Хён Миннинг нархи “Transfermarkt” порталида 38 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Барселона” Сонни ёзги трансферлар ойнасида текинга қўлга киритмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхэм Сон Хён Мин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг