“Тоттенхэм” бош мураббийлигига асосий даъвогарлар маълум бўлди

Спорт

image

Лондоннинг “Тоттенэм” жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий даъвогарлар сифатида италиялик Роберто Де Зерби ҳамда аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Якобс хабар берди.

Манбага кўра, “Тоттенэм” жамоаси раҳбариятининг қисқа рўйхатдан ҳозирда Роберто Де Зерби ҳамда аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинодан ташқари “Ференцварош”ни бошқараётган лондонликларнинг собиқ ҳужумчиси Робби Кин ҳамда “Порту”ни бошқараётган 36 ёшли Франческо Фариоли ҳам ўрин олган. 

Хабарларга қараганда, клуб раҳбарияти ушбу номзодлар билан эҳтимолий тайинлови юзасидан дастлабки музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 февраль куни “Тотенхэм” жамоаси бош мураббий Томас Франкни лавозимидан озод қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маурисио Почеттино Роберто Де Зерби “Тоттенэм”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг