“Тоштурма”да маҳбусларга суткасига атиги 4-6 соат сув бериляптими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Тоштурма” номи билан танилган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларга суткасига атиги 4-6 соат давомида сув берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, зудлик билан ташкилот котибияти ходимлари томонидан Жазони ижро этиш департаментининг Марказий ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилган ҳолда ўрганилган. Мониторинг давомида ушбу ҳибсхонада сақланаётган 50 дан ортиқ маҳбуслар билан учрашилиб, ҳолатга ойдинлик киритилганда, улар сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмаслиги, белгиланган тартибга кўра ҳафтада бир маротаба чўмилишлари ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматдан шикоятлари йўқлигини билдирган.

Шу билан бирга, мониторингда ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг яшаши, овқатланиши, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилган. Шунингдек, ҳибсхона маъмурияти томонидан у ерда сақланаётган шахсларни доимий равишда сув билан таъминлаш мақсадида унинг ҳудудида сув етказиш учун 2,5 атмосферали қўшимча 12 та артезиан электр насослари ўрнатилганлиги ва барчаси соз ҳолдалиги маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув маҳбус Тоштурмада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made