Тошкентнинг қанча маҳалласи “қизил” тоифада экани маълум қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 42 та маҳалласи "қизил" тоифага киритилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, "сариқ" ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлсада, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?

"Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан:

42 таси — "қизил" ҳудуд;

132 таси — "сариқ" ҳудуд;

339 таси — "яшил" ҳудудга ажратилган.

Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда", дейди Ботир Қурбонов.

Аввалроқ, ҳудудларнинг "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифалари рўйхати янгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг