Тошкентнинг баъзи кўчаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жамият

−

image

Эртага, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги баъзи кўчаларда сув таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Ҳокимликнинг таъкидлашича, 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилгани сабаб сув таъминотида узилиш кузатилади.

“30 сентябрь соат 9:00дан 1 октябрь 9:00 гача пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади”, дейилган хабарда.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича: 

•    Яҳё Ғуломов кўчасида;
•    Ўзбекистон овози кўчасида;
•    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида.

Яшнобод тумани буйича: 

•    Анжуманлар саройида.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг