Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун иссиқ сув бўлмайди

Жамият 5505
image

Пойтахт Тошкентнинг ҳудудлари 14-18 сентябрь кунлари иссиқ сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Иссиқ сув Иссиқик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ўчирилади.

“Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади”, дейилган ҳокимлик хабарида.

Хусусан, 14-18 сентябрь кунлари 7 ва 8-Иссиқлик марказларининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

7-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:

•    Қорасув кўчасида;
•    Бешариқ кўчасида;
•    Бирлашган кўчасида;
•    Бирлашган 2-тор кўчасида;
•    Элбек кўчасида;
•    Асалобод кўчасида;
•    Қурувчилар кўчасида;
•    Уйсозлар кўчасида;
•    Паркент кўчасида;
•    Чўлпон кўчасида; 
•    Алимкент кўчасида;
•    Оҳангарон шоссеси
•    Тузель-1,2,3,4 даҳаларида;
•    Уйсозлар-1 даҳасида
•    Асалобод-1,2 даҳасида;
•    Авиасозлар -1,1а,2,3,4 даҳаларида

8-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:

•    Янги Сергели йўли кўчасида;
•    Меҳригиё кўчасида;
•    Сўғдиёна кўчасида;
•    Қипчоқ кўчасида;
•    Чинор кўчасида;
•    Давлатобод кўчасида;
•    Дўстлик кўчасида;
•    Мирзо Турсунзода кўчасида;
•    Жаҳонаро кўчасида;
•    Қўрғонтепа кўчасида;
•    Сергели 1-8А даҳаларида;
•    Йўлдош-1-18 даҳаларида;
•    М-1,2,3 даҳаларида;
•    Дўстлик-1,2 даҳаларида

Аввалроқ, 14 сентябрдан Тошкентда совуқ сувни режали ўчириш ишлари ҳам бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3.2
t
×