Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви таъминоти тикланди
Жамият
−
23 феврал 2019 5567 1 дақиқа
Аввалроқ, Қибрай туманида жойлашган вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғин Тошкент шаҳар “Сувсоз” ДУК корхонасига қарашли “Қодирия” Бош сув иншоатининг иш режимига таъсир этганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, юзага келган носозлик вилоят электр тармоқлари корхонасининг ходимлари томонидан 22 февраль куни соат 23:00 да бартараф этилган.

Ҳозирда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларининг сув босимида пасайишлар ҳамда айрим туманларда узилишлар қайта тикланган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август