Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасидаги кўприк вақтинча ёпилди
Жамият
−
23 Май
4462Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бу таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати кузатилмоқда.
Абдулла Қодирий кўчасидаги "Анҳор Локомотив" боғи ва бошқа объектлар бўйлаб ўтувчи кўприк жорий йилнинг 25 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентдаги Қорасарой ва Нурафшон кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача; Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача йўл 26 майгача кенг кўламли таъмирлаш ва реконструкция ишлари сабабли ёпилиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь