Тошкентда ёпилган икки кўча яна 4 кун очилмайди
Жамият
−
21 Май
3850Кеча, 20 май куни Тошкент шаҳридаги кенг кўламли таъмирлаш ва реконструкция ишлари доирасида шаҳардаги иккита кўча 22 май соат 06:00 гача ёпилгани хабар берилганди. Эндиликда ушбу ҳудуддаги таъмирлаш ва реконструкция ишлари 26 майгача давом этиши маълум қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кеча-ю кундуз ишлайди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси