Тошкентнинг 2 тумани аҳолиси “свет”сиз қолди

Жамият

image

Бугун, 10 апрель куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим ҳудудлар электр энергиясидан узилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.

Келтирилишича, бунга юқори кучланишли электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Жумладан, Юнусобод туманининг “Обод”, “Боғи бўстон”, “Фирдавсий”, “Бодомзор”, “Мирзо Улуғбек”, “Посира”, “ТашГРЕС”, “Янги Тарнов”, “Буюк турон”, “Бўзсув”, “Шайх Шивли”, “Отчопар-1” ва “Отчопар-2“ маҳаллалари ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи;

Мирзо Улуғбек туманининг “Дархон”, “Салар бўйи”, “Ҳ.Олимжон”, “Мустақиллик”, “Оққўрғон” ҳамда “Қори Ниёзов” МФЙлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган “Астрономическая”, “Икарус”, “Карамурская”, “Савдо” ҳамда “Ботаника” подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи “ТашГРЕС”дан чиқувчи кучланиши 110 киловатт бўлган ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлган.

Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиалининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.

“Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади. Юзага келган фавқулодда аварияли узилиш вақтида келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг