Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
10 Апрель
3384Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш ишлари учун 700 миллион сўм ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов имзолаган қарорда келтирилган.
Унга кўра, Тошкентда дренаж ва коллекторларни (ирригация тизимини) таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш учун пойтахт бюджетининг захира фондидан 700 млн сўм миқдорида маблағ йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни ёғган ёмғир оқибатида метро бекатлари ва пойтахтнинг бир қанча кўчаларини сув босган эди.
Шунингдек, Шавкат Умрзоқов жорий йилнинг 8 апрель куни бекатлар олдида сув тўпланиши бартараф этилишини ваъда берганди.
LiveБарчаси