Тошкентликларни икки кунлик магнит бўрони кутмоқда
Бу қизиқ
−
14 Июнь 2022
1212715-16 июнь кунлари пойтахт Тошкент аҳолиси шимолий ярим шардаги фаол магнит бўронининг кучсизроқ таъсирини ўзларида ҳис қилишади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулахатов ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида 15-16 июнь кунлари G3 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.
G3 даража – кўпчилик учун хавфли даража эмас.
“Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа, энергетика тизимларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади”, дейди Абдулахатов.
Унинг қўшимча қилишича, бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Овқатланиш рационига балиқ ва кўкатларни киритиш маъқул.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15