Тошкентлик аёл 23 ёшли қизни қарзи эвазига Туркияга сотиб юборди
3-саҳифа
−
16 Март 2021
13111Тошкентлик аёл қарзи эвазига навоийлик 23 ёшли қизни Туркияга сотиб юборди. Бу Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М. Навоий шаҳрида яшаган 1998 йилда туғилган М.Ғ.ни дастлаб, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида ишлатишини айтиб, алдаб олиб келган.
Орадан кўп вақт ўтмасидан фуқаро Қ.М. 23 ёшли қизни 2020 йилнинг октябрь ойида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига олиб кетган. Таъкидланишича, у ўзининг қарзи эвазига ушбу давлатда истиқомат қилувчи шахсга қизни сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з” банди (жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь