Тошкентлик аҳоли орасида 18 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
03 Июль 2020
7740Бугун, 3 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 127 нафарга ортиб, 9326 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 31 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида);
• 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 6161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 28-ўлим ҳолати қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь