Тошкентлик 72 яшар беморда коронавирус оғир кечмоқда (видео)

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган ушбу видеода сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилаётгани акс этган

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

“Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди”, дейилади ССВ изоҳида. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 587 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 6690 нафари соғайган, 40 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made