Тошкентлик 64 ёшли эркак COVID-19 дан вафот этди
Жамият
−
01 Август 2020
5837Ўзбекистонда расман эълон қилинган коронавирус қурбонлари сони 146 нафарга етди. Тошкентда навбатдаги ўлим қайд этилди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Т. (эркак)да 25 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.
Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ҳамда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 3-даражаси ва семизликнинг ҳам 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси