Тошкентлик 29 яшар йигит Истанбулда оғир аҳволда вафот этди

Жамият 16386
image

Истанбул шаҳрида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган ўзбекистонлик 29 яшар С.М. кучли заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллигига жорий йилнинг март ойида К.Т. исмли адвокат томонидан юборилган факсограмма келиб тушган. Маълумотда ёзилишича, 2020 йилниг октябрь ойи бошларида Истанбул шаҳрининг “Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi”га кучли заҳарланиш оқибатида шошилинч тиббий ёрдам бўлимига хушини йўқотган, ёнида шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат ёки мобил телефонига эга бўлмаган шахс ётқизилиб, кейинчалик “Cinar 2 Bakım Merkezi”га кўчирилган. 
 
Бош консулхона ходимлари томонидан кўп маротаба шифохонага ташриф амалга оширилишига қарамай, шахснинг аҳволи ўта оғирлиги туфайли унинг исм-шарифи ва қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритиш имкони бўлмаган. 

Жорий йилнинг 23 мартида мазкур номаълум шахс “Cinar 2 Bakım Merkezi”да вафот этган. 

Олиб борилган ишлар натижасига кўра, фуқаро 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси С.М. экани маълум бўлган.

Жорий йилнинг 28 мартида Бош консуллик томонидан жасадни ватанга жўнатиш бўйича марҳумнинг оила аъзоларига хуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 876
Рейтинг: 3
Теглар
t
×