Тошкентга олиб кетилаётган ярим тоннага яқин номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Жамият 11034
image
-

Бугун, 22 июнь куни Қашқадарёдан Тошкентга олиб келинаётган номаълум ҳайвонга тегишли ярим тоннага яқин гўшт пойтахтга етмай, тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Бугун соат 01:30 ларда Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан “Қарши-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган Kia Carnival русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган. Натижада машина юкхонасида тўқ қизил рангли, ноъмалум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 3
t
×