Тошкентга киритилаётган 840 млн сўмлик тақиқланган техник ускуналар ушлаб қолинди
Жамият
−
02 Май 2023
7216Тошкент шаҳрида хориждан олиб кирилиши тақиқланган 840 миллион сўмлик ускуналар ушлаб қолинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан аниқланган. Пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган 14 дона “трансформатор қисмлари” ходимлар томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Текширувлар натижасида қиймати 840 млн сўмни ташкил этувчи трансформатор қисмларида, ёрлиқларида 2009 йилда ишлаб чиқарилганлиги муқаддам фойдаланишда бўлганлиги ошкор бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 августдаги тегишли қарорига кўра, шу йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь