Тошкентдан Саудия Арабистонига учаётган рейс ортга қайтиб келди

Жамият

image

Кеча, 10 ноябрь куни Тошкентдан Саудия Арабистонига учаётган рейс учиш аэропортига қайтиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент – Жидда йўналиши бўйича HY335 рейси йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли жўнаб кетган аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Самолёт тез орада ўз манзилига қараб давом этиши маълум қилинган, бироқ аниқ вақт айтилмаган.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича HY101 рейси икки марта тўхтатилганди. HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жўнаб кетган. Парвоз пайтида ҳаво кемасининг командири қатновдаги ҳомиладор йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли самолётни Goose Bay (Канада) захира аэропортига қўндиришга қарор қилган. Тошкент вақти билан соат 20:50 да самолёт аэропортга қўнган, бортга тиббий ходимлар чиқиб, йўловчини госпитализация  қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. HY101 рейси Тошкент вақти билан соат 22:12 да HY101 (Канада) захира аэропортидан жўнаб кетган ва Тошкент вақти билан соат 00:35 да Нью-Йоркка қўнган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг