Тошкентдан Истанбулга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 август куни “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида репатриацион чартер рейсни амалга оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда компания маълум қилди.

Рейс жадвали:

Тошкент–Истанбул йўналишида учиш соат 09:40 да, қўниш маҳаллий вақт билан соат 13:00 га

Истанбул Тошкент йўналишида эса учиш соат 14:30да, қўниш маҳаллий вақт билан соат 21:00да амалга оширилади.

Тошкент–Истанбул йўналиши учун авиачипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан (“Uzbekistan Airways Sales”) 3 август соат 9:30 дан бошлаб тўғридан тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин. Йўловчиларнинг шахсан ўзлари ҳужжатларининг асл нусхаси билан келишлари талаб этилади:

•    Ўзбекистон фуқаролари учун – паспорт ва учиш учун асос.
•    Хориж фуқаролари учун – паспорт.

Истанбул–Тошкент йўналишига чипта харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги бош консуллигига мурожаат қилиш мумкин.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмаслик сўралади.

Тўланган маблағ Uzbekistan Airways филиали кассасида харид қилинган чиптада акс этганини текширишни унутманг”, дейилади компания ахборотида.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг