Тошкентдан Бухорога учган самолёт манзилга етмай ортига қайтди

Жамият

image

Бугун, 6 февраль куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси манзилга етиб бормасдан учиш аэропортига қайтди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.

“Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни ҳам чанг бўрони сабаб Бухоро аэропорти фаолияти чекланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самолёт Тошкент – Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг