Кучли чанг бўрони туфайли Бухоро аэропорти фаолияти чекланди
Жамият
−
09 Январь
4890Бухоро аэропорти фаолияти 9 январь куни кузатилган чанг бўрони сабаб чекланди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида TK-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмаган.
Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилган. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди.
Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.
LiveБарчаси