Тошкентдаги учта йўл 10 кунга ёпиляпти
Жамият
−
16 Октябрь 2020
7964Пойтахт Тошкентдаги учта йўл эртага, 17 октябрдан эътиборан 10 кунга ёпилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 00:00 дан 27 октябрь кунига қадар қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
— Фарғона йўли кўчасидан Compass СКМга ўтувчи йўл;
—Compass СКМ яқинидаги кўприк остидаги қайтиш йўли (разворот);
— ТХАЙдан Фарғона йўли кўчасига чиқувчи йўл.
“Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь