Тошкентдаги тўйда келин ва яна 12 киши коронавирус юқтириб олди
Жамият
−
20 Июнь 2020
18627Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўтказилган тўйда келин ва 12 нафар иштирокчи коронавирусга чалинди. Юзлаб одамлар карантинга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси ушбу инфекцияга чалинади. Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган ва улар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар, ўнлаб оила аъзолари COVID-19 га таҳлил олиниб, стационар ва уй карантинида тиббий кузатувга олинган. Эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Кўриб турганингиздек, эҳтиёт чоралари кўрилмас экан, баъзи ҳолатларда туғилган кун, тўй ва бошқа шу каби тадбирлар фуқароларнинг оммавий касалликни юқтириб олишига сабаб бўлмоқда. Бу барчамиздан зарурат бўлмаганда оммавий ва оилавий тадбирлар ўтказишдан ҳамда унда иштирок этишдан вақтинчалик тийилиб туришимиз кераклигини кўрсатмоқда. Бу эса ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги учун бебаҳо қоида эканлигини унутмаслигимиз керак”, дейилади ССВ хабарида.
Вазирлик хулоса ўрнида шу кунларда Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида коронавирусга чалинган 49 ёшли беморни нафас етишмовчилигидан қанчалик қийналаётганлиги ҳақидаги 10 сониялик видео лавҳани тақдим этган
LiveБарчаси