Тошкентдаги туннелда Gentra ёниб кул бўлди (видео)
3-саҳифа
−
26 Июнь 2025 6325 1 дақиқа
Бугун, 26 июнь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Gentra русумли машина тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:29 да шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra автомобили ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:37 да етиб бориб, ёнғин соат 11:40 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Spark машинаси тўлиқ ёниб кетганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь