Тошкентдаги туннелда Gentra ёниб кул бўлди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 26 июнь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Gentra русумли машина тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 11:29 да шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra автомобили ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:37 да етиб бориб, ёнғин соат 11:40 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Spark машинаси тўлиқ ёниб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends