Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасидан уч кишининг жасади чиқди
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
53898Аввалроқ, Тошкентнинг “Mont Blanc” хусусий клиникасида пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган икки аёл – 1999 йилда туғилган Г.Шарифова ва Қозоғистон Республикаси фуқароси 43 1976 йилда туғилган Л.Апостолова вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур икки ҳолат ортидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди.
Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида августдан буён комада ётган ва куни кеча вафот этган Ўлмасхон Бахронов вафотига ҳам айнан “Mont Blanc” хусусий клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти сабаб бўлган.
Биринчи ҳолат: 01.08.2019 йилда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Mont Blanc” хусусий шифохонасида фуқаро Ў.Бахрановга бурун қийшиқларини тўғирлаш юзасидан жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг, беморнинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, 20.08.2019 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган шифохонага ётқизилган.
Бироқ, унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ў.Бахранов вафот этган.
Иккинчи ҳолат: 15.08.2019 йилда Қозоғистон Республикаси фуқароси Л.Апостоловага “Mont Blanc” хусусий клиникасида ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайиши тўғирлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳамда бурун тўсиғи қийшайиши тўғирланган.
Жарроҳлик амалиётидан сўнг, бемор мустақил нафас олишга ўтказилган ва унга антибактериал даъво мақсадида «цефтраксон» дори воситаси ички қон томири орқали 1,0 мл. миқдорида юборилган.
Шундан сўнг, беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва чуқурлаштирилган текширишлар ўтказиш мақсадида РШТЁИМга олиб борилган.
19.08.2019 йилда марказ шифокорлари томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, Л.Апостолова шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Учинчи ҳолат: 24.08.2019 йилда “Mont Blanc” хусусий клиникасида фуқаро Г.Шарифовага бурун соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида унга юборилган наркоз нотўғри таъсир қилиши натижасида аҳволи оғирлашган.
Натижада шу куннинг ўзида беморнинг унинг яқин қариндошлари томонидан “Аkfа medline” хусусий шифохонасига (клиник ўлим ҳолатида) олиб келинган.
26.08.2019 йилда шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилганлигига қарамасдан, Г.Шарифова шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурада ўрганилиб, 12.11.2019 йилда ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратурасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан юқоридаги каби ҳолатларни келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдимнома киритилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15