Россияда ўзбекистонлик талаба комага тушиб қолди

Олам 2571
image

Россиядаги шифохонада ўзбекистонлик талаба комага тушиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар тарқалган эди. Бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расман тасдиқлади. 

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси У.Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаган. 

“Вазият назоратга олинган, элчихона ходимлари тиббиёт муассасасида бўлиб, беморнинг яқинлари, муассаса раҳбарияти ва даволаётган шифокорлар билан учрашганлар. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташхисни аниқлаш ва муолажа ўтказишда қўшимча чоралар кўриш, жумладан мутахассисларни жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилинган. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:  +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×